Главные новости
Главная / Жамият / Зокиржон Алматов: Баъзилар Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилган дейди. Йўқ!
Место рекламы

Зокиржон Алматов: Баъзилар Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилган дейди. Йўқ!

2005 йилги Андижон воқеалари вақтида бир жойда юз берган отишма оқибатида 100 киши ҳалок бўлган — улар орасида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам, жангарилар ҳам бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг собиқ раҳбари, айни вақтда мамлакат ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов «Kun.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Зокиржон Алматов.

Фото: «Kun.uz»

Мени 2005 йилги Андижон воқеаларининг сабабчиси деб кўп танқид қилиб гапиришади. Мен буни очиқ-ойдин гапираман. Ҳа, мен ўша ерда штаб бошлиғи бўлганман, қарорни мен қабул қилганман. Лекин ким Андижонга қурол кўтариб келди? Ким чегарадан қурол билан ўтди? Хўп, унинг ичида Андижон халқидан ҳам вакиллар бўлган. Ким ИИВга қарашли пост-патруль хизмати идорасини ўққа тутиб, у ерни эгаллади, қурол-яроғга эга чиқди? Ким ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, у ердаги қурол-яроғни олди? Ким тергов ҳибсхонасига ҳужум қилиб, 500 дан ортиқ ашаддий жиноятчиларни чиқариб юборди? Ким ҳокимлик биносини эгаллаб, унга ўт қўйди? Ким 100 га яқин суд-ҳуқуқ тизимидаги ходимларни қўлга олиб, тутқунда ушлаб турди, кўпини қатл этишди? Мақсад нима эди? Хўш, ҳукумат нима қилади, қараб туриши керакми?

Биз уларга: «Чиқиб кетинглар», дедик. Адашмасам, 34 нафар милиция ходими ҳалок бўлди. Прокуратура ходимлари, тез ёрдам машинаси ходимлари отиб ташланган. Одамларни бўйнига сиртмоқ солиб, шаҳардан олиб чиқиб кетмоқчи бўлишган. Биз шуларга: «Чиқиб кетинглар», дедик. Баъзилар: «Тинч аҳолига ўқ узилган», дейди. Йўқ! 12 соат олдин уларнинг 600—700 га оила-аъзоларини Андижондан чиқариб, Қирғизистонга ўтказиб юборганмиз.

Булар (террорчилар) келаётганда ҳарбий қисм ходимларидан бир капитанни отиб қўйишган. Шундай ҳолатдан кейин ҳарбийлар, оддий аскарлар нима қилади? Икки томон ўртасидаги отишма сабаб бир жойда 100 киши ҳалок бўлган. Уларнинг ичида бизнинг ходимлар ҳам, террорчилар ҳам бўлган. Жами 187 киши ҳалок бўлган. Бу аниқ рақамлар, Аллоҳнинг олдида рост гапни гапираман.

«Ўзбекистондаги воқеани ёритамиз», деб ўша куни 30 га яқин журналист Ўш вилояти чегарасида турган. Қирғизистоннинг чекка бир шаҳарчасида қаердан пайдо бўлиб қолди улар? Тўғрими? Бу уюштирилган, Ўзбекистонда фуқаролар урушини келтириб чиқаришга қаратилган воқеа эди ҳаммаси.

Зокиржон Алматов, Ўзбекистон собиқ ички ишлар вазири

Аввалроқ Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида журналистнинг «Тинч аҳолига нисбатан ўқ узилгани ҳақидаги гаплар ҳам ҳақиқатга яқин» деган гапини «Албатта», дея тасдиқлаб, «шунинг учун ҳам ўша одамлар жиноий жавобгарликка тортилгани»ни маълум қилган эди.

Маълумот учун, Андижонда 2005 йил 13 май куни юз берган воқеалар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 187 киши ҳалок бўлган — шундан 60 нафари тинч аҳоли вакиллари (уларнинг ичида икки нафар вояга етмаганлар ва бир нафари аёл) эди. 287 нафар киши, жумладан, 91 нафар тинч аҳоли вакиллари, 49 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва 59 нафар ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

gdkobgfv-p2h4tdy3hzmn38bw5y2d0pd

Эронда тиббий ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

Мамлакатда охирги кунларда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ўсди. Фото: REUTERS / Wana News …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари