Главные новости
Главная / Жамият / Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг янгича тартиби ўрнатилади
Место рекламы

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг янгича тартиби ўрнатилади

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг янгича тартиби ўрнатилади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) натижасида ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари вертикал бўйлаб давлат органининг барча бўғинларида кўриб чиқилгандан сўнг, 2020 йил 1 январдан бошлаб ташкил этиладиган Низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилиши тартиби ўрнатилади.

wezo1mxul80gc1wbjlzbb_fyllhgec2n

Қарор лойиҳасида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, жойларда эса Халқ қабулхоналари ташкил этилди, ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Шу билан бирга, ушбу соҳада ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи, давлат органларида низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизими мавжуд эмаслигини, ҳакамлик судлари ҳамда медиация ҳанузгача фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ишончига сазовор бўлган низоларни ҳал этувчи муқобил институтларга айлана олмаётганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан:

биринчидан, давлат органлари фаолиятида мурожаатлар билан боғлиқ ишни ташкил этишда расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатлари сақланиб қолаётганлиги судларда иш ҳажмининг сунъий равишда ортиб кетишига сабаб бўлмоқда;

иккинчидан, давлат органлари тизимида низоларни судгача ҳал қилиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқадиган, соҳага оид қонунлар қўллашнинг низоли масалалари бўйича хулосалар берадиган ҳамда қонунларда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўрадиган коллегиал орган мавжуд эмас;

учинчидан, медиация механизмларини қўллаш, низоларни медиаторлар ва ҳакамлик судлари орқали ҳал этиш афзалликлари ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлик даражаси пастлигича қолмоқда;

тўртинчидан, ҳакамлик судьяси лавозимига номзодлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарасиз тизими, олий таълим муассасаларида медиация бўйича ўқув курсларининг мавжуд эмаслиги уларда зарур амалий кўникмалар шаклланишига йўл қўймаяпти;

бешинчидан, тадбиркорлик субъектлари томонидан низоларни ҳал этадиган ҳакамлик судларини ташкил этиш имконияти мавжудлиги, ҳакамлик судининг қарорини ижро этиш бўйича ижро варақасини олишнинг мураккаб жараёни ушбу судлар томонидан объектив қарорлар қабул қилинишига, шунингдек уларнинг тезкор ижро этилишига салбий таъсир кўрсатмоқда;

олтинчидан, оилани мустаҳкамлаш, низоли ҳолатлар ва ажрашишларнинг олдини олиш соҳасида медиация институтининг имкониятларидан етарли фойдаланилмаяпти.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

wvbjoufpm20xlcrdjxr8voash1foqiti-1

Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтди

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби (Высшая школа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари