Главные новости
Главная / Жамият / Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилади
Место рекламы

Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилади

Интернетда Жанубий Кореяда тасвирга олинган видео тарқалди. Унда бир ўзбекистонлик дўконга кириб, Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган пайпоқни сотиш “ҳурматсизлик эканини” тушунтираётганини кўриш мумкин.

kfmuphojbo3x8mzdwuxzjrj7ejuyh-os

Таъкидланишича, сотувчиларга “ҳуқуқий масалалар” тушунтирилган. Видеоролик муаллифининг тушунтиришича, сотувчилар барчасини англаб, бошқа бундай хатони такрорламасликларини айтишган. Улар ҳаттоки узр сўрашган.

Ролик муаллифи заводга ташриф буюриб, бундай пайпоқлар ишлаб чиқарилишини тўхтатишни режалаштирмоқда.

Кўринишича, дўконга ташриф буюрувчи киши ҳозирда дунёнинг турли давлатларида байроқлар тасвири туширилган пайпоқлар анча кенг тарқалганидан бехабар.

Туристик компаниялар миллий байроқлар тасвири туширилган пайпоқлар, қалпоқлар, шарф ва футболкаларга махсус буюртмалар ҳам беришади.

Жумладан, Amazon дўконларида бундай маҳсулотларга кўп таклифни учратиш мумкин. Мисол учун, АҚШ ва Британия байроқлари туширилган пайпоқлар энг катта талабга эга. Таъкидланишича, замонавий дунёқарашга эга сайёҳлар бу ҳолатни “миллий байроқ ва ғурурнинг топталиши” деб тушунмайдилар.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

_kzitg0jl7ylbxmy6zmhqm2wb20non2a

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари