Главные новости
Главная / Жамият / «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Место рекламы

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди

27 июлдан 29 июлгача Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги кучсиз ғарбий оқим ҳаракати таъсирида бўлади, натижада республикада об-ҳавонинг ўртача иссиқ ва мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, 28 июль сешанба куни эса Фарғона водийсининг текислик ҳудудида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 35-38 даража бўлади, айрим жойларда 40 даражагача етади.

30 июль куни Волгабўйи ҳамда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари устида баландликдаги циклон шаклланиши кутилмоқда, у 31 июль куни ва августнинг биринчи кунларида бутун республика ҳудудидаги об-ҳавонинг шаклланишига таъсир кўрсатади.

31 июлда республиканинг барча вилоятларида айрим жойларга, 1-2 август кунлари тоғли ва тоғолди туманларга қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 33-36 даражагача пасаяди, бу июль охири — августнинг боши учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.

Баъзи кунларда республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

nf7zckqnei2fhbr3zxyqjtqlbyibxopq

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди. У ўзбекистонлик экани айтилмоқда

Банк биноси махсус топшириқли бўлинма томонидан қамал қилинди. 3 август кунининг иккинчи ярмида Украинадаги нашрлар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари