Главные новости
Главная / Сиёсат / Зеленскийга Путин билан яккама-якка учрашмаслик тавсия қилинди
Место рекламы

Зеленскийга Путин билан яккама-якка учрашмаслик тавсия қилинди

Украинанинг сайланган янги президенти Владимир Зеленскийга Россия президенти Владимир Путин билан “бирга-бир” форматида музокаралар олиб бормаслик, бу музокараларга учинчи давлатларни жалб қилиш кераклиги тавсия қилинди. Бундай таклифни Зеленский жамоаси аъзоси, мудофаа вазирлигининг собиқ ходими Иван Апаршин ZIK телеканали эфирида билдирди.

zelenski

“Мен Украина президентига Путин билан бирга-бир учрашишни тавсия қилмайман. Мен Путин бирор нарсани кафолатлашига ва умуман унга ишонмайман. Мен бу форматга у “ўйин қила олмайдиган” кучли давлатлар жалб қилинсагина ишонишим мумкин”, деб айтган Апаршин.

У бундай давлатлар сифатида АҚШ ва Буюк Британияни айтиб ўтган. Апаршиннинг фикрича, Украина президенти ўз мустақиллигини эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари етакчилари билан ҳам музокаралар олиб бормаслиги керак.

Зеленский Украина президенти сайловларининг 2-босқичида 73,22 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. У бу лавозимни сайловлар натижалари расман эълон қилингандан 30 кун ичида бажаришга киришиши лозим. Зеленский Олий рададаги тантанали йиғилишда халқ олдида қасамёд келтиради, қасамёдни конституциявий суд раиси қабул қилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

z3hpv4uf_-9c0_scpuryolsufmwjkqme

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳоким сифатида тушунмаётган нарсаларим ҳалигача бор»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари