Главные новости
Главная / Сиёсат / Зеленский Россия билан муносабатларни ўта мураккаб деб атади
Место рекламы

Зеленский Россия билан муносабатларни ўта мураккаб деб атади

Фото: AP Photo/Efrem Lukatsky

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат фуқаролари Европа билан бирлашиш йўлини танлаганини, Россия билан муносабатлар эса “ўта мураккаб вазиятда” эканлигини айтди.

Аввалроқ украиналик бизнесмен Игорь Коломойский The New York Times газетасига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар тикланиши муҳим эканлигини айтганди.

“Жаноб Коломойский Украина президенти эмас ва у Украина фуқароси ҳисобланади. Украинанинг аксарият фуқаролари Европа билан бирлашиш йўлини танлади, шунинг учун қаерга боришимиз кераклигини айнан Украина халқи танлайди. Россия билан ўта мураккаб вазиятдамиз. Биз мулоқот бошладик, тўғрироғи, тўрт раҳбарнинг нормандча учрашуви давомида бошланади”, – деди Зеленский.

Парижда 9 декабрь куни Франция, Германия, Россия ва Украина ўртасида “нормандча шакл”даги учрашуви бўлиб ўтади.

Коломойский Украинанинг энг бой кишиларидан бири ҳисобланади. Турли маълумотларга кўра, унинг бойлиги 1,4 миллиард доллар атрофида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

fnvfarxytyf8cusfr1xalp-lqlklii1

Австралияга ишлашга юборишни ваъда қилиб 6500 доллар олган шахс ушланди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Жорий йилнинг 22 май куни Самарқанд …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари