Главные новости
Главная / Жамият / “Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ саноатини янада ривожлантириш учун “Global Management Consult” ва “Smart Management” билан ҳамкорлик қилинмоқда
Место рекламы

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ саноатини янада ривожлантириш учун “Global Management Consult” ва “Smart Management” билан ҳамкорлик қилинмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва заводларда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, мавжуд энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарларни камайтириш борасида зарур чоралар кўрилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад, мамлакатимизда нефть ва газ саноати салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш ҳамда соҳада янада юқори натижаларга эришишдан иборатдир.

Айни пайтда, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Global Management Consult” ва “Smart Management” корхоналари билан ҳамкорликда “ISO 9001:2015”, “ISO 14001:2015”, “ISO 45001:2018”, “ISO 50001:2018” халқаро стандарт талабларига мос келадиган, бирлаштирилган бошқарув тизимида сертификатлаштириш талабларини амалиётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, “Global Management Consult” ва “Smart Management” билан ҳамкорликда ишчи-ходимлар учун ташкил этилган ўқув-тренинг ҳам шулар жумласидандир.

Ўқув семинарида иштирокчиларга сифат бошқаруви, касбий соғлиқ ва хавфсизлик, энергетик менеджмент, экологик менежмент тизимларининг халқаро талаблари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, халқаро стандарт талабларига эришиш ҳамда бирлаштирилган бошқарув тизимини ривожлантириш учун зарур манбаларни ушбу йўналишга сарфлаш бўйича ҳам маълумотларга эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

motdrqdmieqm3vdrzpdodldcpj1zvk-r

Ҳарорат кўтарилмоқда. Иқлим исиши сабаб инсонлар нималар йўқотиши мумкин?

Сўнгги 20 йилда об-ҳавонинг кескин исиши оғир гуманитар ва иқтисодий зарарларга олиб келмоқда. БМТ бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари