Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади
Место рекламы

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда заргарлик тармоғини жадаллик билан ривожлантиришга оид фармонига мувофиқ, республиканинг барча ҳудудларида заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади.

Ҳужжатда кўрсатилишича, 2020 йил охирига қадар ҳар бир вилоятда иккитадан кам бўлмаган, Тошкент шаҳрида эса ўнтадан кам бўлмаган замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади. Мазкур марказлар тайёр заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан бошлаб сотишгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади.

etc-6eqs2msw_sumro67mpp9ijwuxhsn

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали, уларнинг жойлашув ўрни, молиявий манбалари, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (сотиш) ҳажмларини тасдиқлашни кўзда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилиши белгиланди.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, «Ўзбекзаргарсаноати» ассоциацияси ҳузурида заргарлик тармоғини ривожлантириш фонди ташкил этилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

z3hpv4uf_-9c0_scpuryolsufmwjkqme

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳоким сифатида тушунмаётган нарсаларим ҳалигача бор»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари