Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбекистонга визасиз режим бўйича келган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинди
Место рекламы

Ўзбекистонга визасиз режим бўйича келган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

2 январь куни Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитойдан визасиз режим бўйича келган илк меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Қўмита хабарида айтилишича, Ўзбекистон чегарасидан визасиз ўтган биринчи Хитой фуқароси Ли Жи Лин Ўзбекистонга инвестиция киритиш мақсадида республикани яқиндан ўрганиш учун ташриф буюрган экан.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўлаётганини эшитиб, мамлакатингизга бизнес туризми бўйича ташриф буюрдим, лекин бу даражада чиройли кутиб олишларини кутмаган эдим, очиғи. Ўзбекистон ҳақида ҳозирча етарлича билимга эга эмасман, лекин ташрифим давомида кўп нарсаларни билиб олишга умид қиламан.

ХХР фуқаролари учун визасиз режимнинг йўлга қўйилиши хитойликларга жуда катта имкониятлар яратади. Шахсан мен Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги йирик компания директориман. Шу сабабли мамлакатингизни ўрганиб чиқиб, унга катта инвестиция киритишни режалаштиряпман.

Бугунги кунда хитойликлар дунё бўйлаб жуда кўп саёҳат қилишади – ўтган йили 120 миллион хитойлик дунё бўйича саёҳатга чиққан. Визасиз режимнинг татбиқ қилингани, албатта, яхши янгилик бўлди. Ўйлайманки, бундан кейин Ўзбекистонга кўплаб хитойликлар кела бошлашади”, – дейди Ли Жи Лин.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2019 йилнинг 12 сентябрдаги 5819-сонли фармонига асосан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Хитой фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш имкони яратилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари