Главная / Жамият / Ўзбекистонда виртуал кассалар жорий этилмоқда
Место рекламы

Ўзбекистонда виртуал кассалар жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки, Савдо-саноат палатасининг савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида аҳоли билан нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассаларни онлайн назорат касса машиналари қаторида жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

7d9bq0zumuazomzldfnvoe0x2ijo1pkh

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонаси онлайн режимида қабул қилинган фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш, криптографик ҳимоя қилиш ва сақлаш ишларини бажарувчи фискал маълумотлар оператори этиб белгиланди.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

а) тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда:

уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга;

уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;

виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади;

б) жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cashback) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди;

в) жисмоний шахсларнинг уй хўжалиги шароитида, шу жумладан, деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, сотишдан, шунингдек, ҳайвонларни тирик ёки уларни сўйиб сотишдан оладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинишида, реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор қилинади.

Белгиланишича, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан:

тақдим қилинган харид чекида товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди;

маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда маълумотлар операторга 24 соат мобайнида узатилиши шарт;

тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.

Ушбу Фармон билан тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали чек тақдим этмаслик ёки фискал белгига эга бўлмаган чекларни тақдим қилиш – фискал хотирали назорат-касса машиналарини ёки ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик деб баҳоланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2019 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳридаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ютуқли ўйинларни ташкил қилиш бўйича тажриба ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил 1 ноябрга қадар ютуқли ўйинлар ташкил этиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А.Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига – ушбу Фармон билан тасдиқланган графикка асосан республикадаги нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А.Мусаев, молия вазирининг биринчи ўринбосари Т.А.Ишметов, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Ортиқхўжаев зиммасига – Тошкент шаҳридаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ютуқли ўйинларни ташкил қилиш бўйича жавобгарлик юкланди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари