Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
Место рекламы

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилинди. Мазкур қарорларни тайёрлашга етакчи халқаро ташкилотлар мутахассислари жалб этилган.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилмоқда.

Агентлик Ўзбекистон президентига бўйсунади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдор бўлади.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳисобланади.

Бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши назорат қилиш масалалари ҳам Агентликнинг ваколатлар доирасига киради.

Бундан ташқари, Агентликка давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилиши ҳамда декларациядаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилишини ташкил этиш вазифаси юкланади.

Агентликка халқаро стандартларга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа бир қатор вазифа ва функциялар юкланади ҳамда уларни амалга оширишда юқори натижадорликка эриши мақсадида Агентлик таъсирчан ваколатларга эга бўлади.

Агентлик ҳар йили оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши лозим бўлган Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани шакллантиради ҳамда уни Ўзбекистон президенти ва Олий Мажлис палаталарига киритади.

Коррупцияга қарши курашишда парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Парламент бошчилигида фаолият юритадиган Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил этилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

wedlihiououi60g6o8au5vmwhqdhxnzz

Мактабларда она тили, ОТМларда тарих соатлари қисқаради — Шерзод Шерматов ва Ином Мажидов изоҳи

ОТМлардаги ўқув дастурларида тарих фани, умумий ўрта таълим мактабларида эса она тили фани соатлари қисқартирилмоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари