Главная / Сиёсат / Ўзбекистонда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни белгиланади
Место рекламы

Ўзбекистонда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни белгиланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, 1870 йил май ойида Тошкент шаҳрида биринчи Халқ кутубхонаси (ҳозирги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси) ташкил этилган. Бугунги кунда республикада 12 мингдан зиёд ахборот-кутубхона муассасаси мавжуд. Шунингдек вазирликлар, идоралар ва давлат органлари, шаҳар, туманларда ҳам ана шундай зиё масканлари ишлаб турибди. Ахборот-кутубхона муассасаларининг китоб фонди 150 миллиондан зиёдни ташкил қилади. Мазкур тизимда 25 210 нафар ходим хизмат қилмоқда.

hq1zshgxgtfzrbtyd3v-xd-rscu2dr08

Депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилган мазкур қонун лойиҳаси ушбу тизимда хизмат қилаётган ходимларни рағбатлантириш, кутубхоначи касбининг нуфузини ошириш, кутубхона ишига ёш, иқтидорли, илғор кадрларни жалб этиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа билан 21 май кунини Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни этиб белгилаш ва ушбу сана муносабати билан кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳамда рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.

Депутатлар халқимизнинг маънавий-маърифий дунёсини бойитишга хизмат қиладиган мазкур қонун лойиҳасини бир овоздан қўллаб-қувватладилар, дейилади хабарда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

zvl-e1ckoxcs26zrsmi4aoajn4dizwn3

Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикасидаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий округга қарашли “Каттақўрғон” дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари