Главная / Жамият / Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади
Место рекламы

Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 23 март, душанба куни, «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида 24 март, сешанба куни, соат 00:01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.

845453Тартибга кўра, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркетлар ва бошқаларда) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалари билан жиҳозланади.

Савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ёки бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш йўли орқали дезинфекция воситалари билан таъминланади.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tgm-f_-mzzyt3gi0sacki1orbp3uxqws

Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси коронавирусдан зарарланиш оқибатида оламдан ўтди. Фото: Reuters Ўзбекистоннинг Нью-Йорк …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари