Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди
Место рекламы

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2019 йил 14 июн куни Бишкек шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланиши мумкин.

wf6hlplnkczw5hnqic4wtchadg5hdwjk

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги халқаро шартнома бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб – таомилларини бажарганлиги ва ушбу халқаро шартноманинг бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришнома юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

z4dbqewufsbhlqeesvjpueee6tuszbez

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

Олимлар бир нечта тажрибалар ўтказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик рўйхатини тузишди. Аниқланишича, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари