Главная / Жамият / Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлигида Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган бадиий фильм суратга олинади
Место рекламы

Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлигида Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган бадиий фильм суратга олинади

Ўзбекистон ҳамда Беларусь киноусталари томонидан Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган “Ойжамол” номли бадиий фильм суратга олинади.

Бу ҳақда 11 июнь куни “Ўзбекфильм” киностудияси раҳбарияти Минск шаҳрида “Беларусьфильм” киностудияси раҳбарлари билан учрашиб, ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолаганидан сўнг келишиб олинди.

4ddp17t_kdodrzl1raeywebxfvkvephu

 “Ойжамол” деб номланган мазкур фильм сценарийси Баҳодир Умурзоқовнинг ҳужжатли романи асосида ёзилган бўлиб, унда оддий қишлоқ аёлининг ҳаёти акс этади. Фильм воқеалари 1935 – 1991 йилларни ўз ичига қамраб олиб, ўтмишдаги қатағон замонлари ва Иккинчи Жаҳон уруши даврида ўзбек халқининг турли қийинчиликларга қарамай, Ғалаба учун тинмай меҳнат қилгани, фронтлардаги ўзбек ўғлонларининг жасорати ҳақида ҳикоя қилади.

Мазкур фильм реал воқеаларга асослаган бўлиб, суратга олиш ишлари асосан Ўзбекистон ва Беларуснинг қишлоқ ва павильонларида, ўрмон ва ботқоқларида бўлиб ўтади. Фильм кино соҳасидаги икки давлат ҳамкорлигининг дебочаси бўлиб, келгусида ҳужжатли ҳамда анимацион фильмлар ҳам суратга олиниши кўзда тутилган.

Режага кўра, шу йилнинг октябрь-декабрь ойларида фильмни суратга олиш ишлари “Беларусьфильм”да амалга оширилиб, сўнг асосий ишлар Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади. “Ойжамол” фильмининг икки давлатдаги илк намойиши 2020 йили май ойларида, “Хотира ва Қадрлаш” кунига бағишлаб ўтказиш кўзда тутилмоқда.

2018 йили Ўзбекистонда Беларусь киноси кунлари ўтаётган пайтда икки давлат кино мутахассислари аввалги муносабатларни қайта тиклаш ва ҳамкорликда бадиий фильмлар суратга олиш вақти етди, деган қарорга келишган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари