Главная / Жамият / Ўзбекистон туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлар сафига кирди
Место рекламы

Ўзбекистон туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлар сафига кирди

Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олган

Фото: KUN.UZ

Мамлакат туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган. Independent нашри шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.  

Ушбу рўйхатда шунингдек Озарбойжон ҳамда Қозоғистон мамлакатлари ҳам келтирилган бўлиб, улар ўз ўрнида 17- ва 20-ўринларни эгаллаган.

Қуйида туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатини кўриш мумкин:

1. Мянма (40,2 фоиз)
2. Пуэрто-Рико (31,2 фоиз)
3. Эрон (27,9 фоиз)
4. Ўзбекистон (27,3 фоиз)
5. Черногория (21,4 фоиз)
6. Миср (21,1 фоиз)
7. Вьетнам (16,2 фоиз)
8. Филиппин (15,1 фоиз)
9. Малдив ороллари (14,9 фоиз)
10. Багама ороллари (14,6 фоиз)
11. Қатар (14,5 фоиз)
12. Арманистон (14,4 фоиз)
12. Жанубий Корея (14,4 фоиз)
13. Туркия (14,0 фоиз)
14. Босния ва Герцеговина (13,7 фоиз)
15. Тунис (13,6 фоиз)
16. Лаос (11,5 фоиз)
17. Озарбойжон (11,4 фоиз)
18. Исроил (10,5 фоиз)
19. Литва (10,1 фоиз)
20. Қозоғистон (10,0 фоиз).

UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз юқори натижани қайд этган. Франция 90 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрган мамлакат сифатида энг юқори натижани кўрсатган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

e4yxlrpv4euzpmphpliyljxkwlf239d2

Тошкентда автобусларни юқумли касалликларга қарши дезинфекция қилиш бошланди

Турли юқумли касалликлар вируслари кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари