Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистон сўмда евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда
Место рекламы

Ўзбекистон сўмда евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати бу йил 500 миллион доллар эквивалентидаги миллий валютада еврооблигациялар чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg’га берган интервьюсида молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистоннинг қарзга эҳтиёжи ортади. Қарзлар бозорига кириш тўғрисида қарор бозор ва йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича бюджет тақчиллигига боғлиқ бўлади.

500 миллион долларга эквивалент бўлган евробондлар бу йил ва келаси йили ҳам худди шундай ҳажмда жойлаштирилиши мумкин, деди Исоқов. Бу бюджет эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, Исоқовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон келгуси йилда қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини молиялаштириш учун биринчи исломий облигацияларни чиқариши мумкин.

Унинг таъкидлашича, 10 йил ичида давлат қарзи сўмдаги улушини 11,5 фоиздан 50 фоизгача ошириш «катта нарса, аммо бунга эришиш мумкин».

2019 йилда Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган иккита евробондлар траншини жойлаштирди. Қарз облигацияларининг тўлов муддати 2024 ва 2029 йил февраль ойларига белгиланган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ot9sesaxvfxeioyapxiyqxfvpjpaczqd

«Ўзбекнефтгаз»: Июнь ойи бошидан буён 14та кондаги 16та қудуқдан табиий газ ва газконденсати олина бошланди (видео)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари