Главная / Сиёсат / Ўзбекистон Россиядан 4 та Ми-35М жанговар вертолёти олди
Место рекламы

Ўзбекистон Россиядан 4 та Ми-35М жанговар вертолёти олди

Фото: Telegram/TashkentSkyNews

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Россиядан 4 та Ми-35М транспорт-жанговар вертолёти олди. Вертолёт зирҳли техникани йўқ қилиш ва қуруқликдаги қўшинларни ўт очиш билан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган

Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” Telegram-каналида маълум қилинган. Таъкидланишича, вертолётлар ҳозирда Тошкент халқаро аэропорти тураргоҳида турибди.


Фото: Telegram/TashkentSkyNews

Аввалроқ “Новая газета” нашри 2019 йил 4-чорагида Ўзбекистонга 4 та, 2020 йилда эса яна 8 та Ми-35М вертолёти етказиб берилишини маълум қилган.

Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати маълумотларига кўра, вертолётлар Ўзбекистонга 2017 йилда тақдим қилинган давлат экспорт кредити бўйича етказиб берилган.


Фото: Telegram/TashkentSkyNews

Ми-35М юқори аниқликдаги замонавий қурол билан қуролланган ва турли об-ҳаво шароитларида кун бўйи жанговар вазифаларни бажара олади. Шунингдек, вертолётлардан ҳарбийлар ва техникани ташишда фойдаланиш мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

88xbbzbzgwg9xvk8kk4sgw8qpruaxdxn

Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар бўлган учинчи самолёт Тошкентга қўнди

Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент вақти билан соат 4:40да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Пекиндан Тошкентга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари