Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди
Место рекламы

Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди

5 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намозлари ўқилди.

Тошкент шаҳрида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

Имом-хатиблар барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтдилар. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари хусусида маъруза қилдилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, 5 июнь куни – Рамазон ҳайити куни сифатида кенг нишонланиши белгилаб қўйилган.

Бундан олдин, президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклаганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

djnfywhshvqv_xybjv8c9z7hdpjswaul

Қозоғистонда 2 ҳафталик карантин киритиш таклиф қилинди 

Қозоғистон ҳукумати мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли 5 июлдан мамлакатда 2 ҳафталик карантин киритиши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари