Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр – штаб аъзоси
Место рекламы

Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр – штаб аъзоси

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматованинг маълум қилишича, Ўзбекистон куз фаслида рўй бериши мумкин бўлган коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр.

Унинг таъкидлашича, ўтган давр мобайнида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилган. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.

«Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касаллик авж олишига йўл қўймайдилар.

Шу билан бирга, беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114та муассасада 19 минг 346та ўрин ташкил этилган. Яна 10 мингга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда», деди у АОКАда ўтказилган брифингда.

  • 16 сентябрь куни Ўзбекистонда 597та янги ҳолат қайд этилди, 416 бемор тузалди ва 6 бемор вафот этди – сўнгги ҳафта давомида кунлик ўсиш 600га яқин бўлмоқда. ССВнинг 17 сентябрь куни соат 10:00да берган маълумотига кўра, мамлакатда шу вақтгача коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 49 минг 285тага етган, 45 минг 474 бемор тузалган, 411 бемор вафот этган.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

hfoit4cjgab5tq1qnpydawzkothklzk3

Президент бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари