Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон Ирландияга қатор таклифлар билан чиқди
Место рекламы

Ўзбекистон Ирландияга қатор таклифлар билан чиқди

2019 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Муваққат аъзолигига Ирландияни сайлаш учун мамлакат номзодини илгари суриш бўйича ҳукуматнинг махсус вакили Девид Дноҳю билан учрашди.

Суҳбат давомида икки томон кун тартиби ҳамда мамлакатларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига доир кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида.

pag10_zgjqbkw_ojq2ljdpf7pirqsxy9

Учрашувда Ўзбекистон ва Ирландиянинг долзарб халқаро муаммоларнинг аксарияти бўйича ўхшаш мавқега эгалиги ҳамда томонларнинг фикрича, бу ўхшашлик ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда муносабатларни жадаллаштириш учун яхши асос эканлиги таъкидланди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Ирландия ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, мунтазам вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишнинг муҳимлиги қайд этилди. Мазкур тадбирлар икки томон алоқаларининг ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаш, асосий халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш имконини беради.

«Ўзбекистон – Европа иттифоқи» шаклидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар доирасида Ирландия томони келаси йил баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро инвестиция форумига, жорий йилнинг август ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига ҳамда сентябрь ойида Қўқон шаҳри мезбонлик қиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига таклиф қилинди, дейилади хабарда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

4zr991haufjhwqxrr9loizxpfikyvw3_

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Тошкент давлат юридик университети/Фото: KUN.UZ «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари