Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон Германия билан қишлоқ хўжалиги экинларига доир тадқиқотлар бўйича келишувга эришди
Место рекламы

Ўзбекистон Германия билан қишлоқ хўжалиги экинларига доир тадқиқотлар бўйича келишувга эришди

03

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази мутахассислари Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Ганновер шаҳрида бўлиб, Bundessortenamt қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал марказига ташриф буюришди.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф давомида Bundessortenamt қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал маркази президенти Удо фон Крехер қишлоқ хўжалиги навлари, яъни хўжалик белгиларини баҳолаш – (VCU), қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш (DUS) синовларини олиб бориш юзасидан амалий тажрибалар алмашди.


Фото: Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Шунингдек мутахассислар Магдебург нав синаш станциясида бўлишди. Мазкур станция 60 гектар майдонга эга бўлиб, бу ерда қарийб 1500 га яқин янги экин навлари юқори техника ва технологиялар  оркали Bundessortenamt қўлланмаси асосида синовдан ўтказилмоқда.

Германияда барча кишлок хужалик экинлари навлари мажбурий синовдан 22 та нав синаш станцияларида ўтказилиб, ундан кейингина навлар синов натижасига асосан миллий рўйхатга киритилади ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича тартиб ўрнатилади.

Шу билан бирга, нав синаш ишларига Давлат томонидан йилига 22 млн евро ажратилади ва бюджет томонидан тўлиқ молиялаштирилади.


Фото: Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

“Ушбу ташриф натижасида Ўзбекистон-Германия қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликка оид меморандум имзоланишига ва Германиянинг илғор тажрибасини ўрганишга келишиб олинди, дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази директори ўринбосари Миржамшид Мурталибов. – Шунингдек, ҳамкорликда икки мамлакат иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий қилиш ҳамда бу борада мутахассисларнинг тажриба алмашиши режалаштирилмоқда”.

Германия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигининг Миллий ва халқаро даражали мувофиқлаштириш маркази координатори доктор Стефан Хаффке соҳага оид ҳамкорлик алоқаларига катта ишонч билдирди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январида Берлинда Ўзбекистон-Германия иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий қилиш ҳамда бу борада икки мамлакат тажрибасини қўллаш масалаларига бағишланган учрашувда илк ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

tcef4jj6ruhfwze3yve5ul6frhm5ehsm

Бош прокуратура «Андижонча спектакл» ташкилотчиларини жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Андижон шаҳрида бир неча аёлларни бепул коттеж олганлиги тўғрисида интервью беришга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари