Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштиради
Место рекламы

Ўзбекистон доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштиради

Ўзбекистонда доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талаблар соддалаштирилади.

Фото: 123RF

Бу ҳақда 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари дастурида айтилган.

Қайд этилишича, илғор халқаро тажриба ва амалиётни ҳисобга олган ҳолда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштириш, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчиларни инспекция қилиш амалиёти жорий этилади.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Амалга ошириш муддати – 2020 йил 1 апрель. Масъул ижрочилар – Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Қориев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изомов), манфаатдор вазирлик ва идоралар.

Шунингдек, маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларига референт нарх шакллантириш тизимини жорий қилиш доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

d2vhafv4o7mp6sk7owpf0wbkjhhdqhez

Масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат берилиши кутиляпти

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари