Главная / Сиёсат / Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолиги учун сайловларда ўз номзодини кўрсатишга қарор қилди
Место рекламы

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолиги учун сайловларда ўз номзодини кўрсатишга қарор қилди

Тошкент шаҳридаги “Miran International” меҳмонхонасида “Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги кўнгилли мажбуриятлари” лойиҳаси муҳокамаси бўйича Миллий маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бу лойиҳа 2021-2023 йиллар даврида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланиш учун Ўзбекистон ўз номзодини илгари сурганлиги муносабати билан ишлаб чиқилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати шу ҳақда хабар бермоқда.

u8tmacdzqw9spociczaewxgxpjbxfobo

Қайд этилишича, Ўзбекистон БМТнинг фаол аъзоларидан, хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга асос солган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат инсон ҳуқуқларини глобал кўламда ҳимоя қилишнинг ғоят муҳим воситаси бўлмиш мазкур Кенгашни ташкил этиш бўйича музокараларда ва бу йўналишда амалий чора-тадбирлар мажмуини қабул қилиш жараёнларида иштирок этган.

“Мамлакатимиз бугунги кунда ҳам БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши фаолиятини мустаҳкамлашга доир саъй-ҳаракатларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон айни пайтга қадар мазкур Кенгашга аъзо бўлмаган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолиги учун сайловларда ўз номзодини кўрсатишга қарор қилгани Ўзбекистонинг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ишига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.  Бундай муҳим қадам мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган шиддатли ва барқарор демократик жараёнлар талабидир”, – дейилади Марказ маълумотида.

Миллий маслаҳатлашув иштирокчилари эътиборига “Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги кўнгилли мажбуриятлари” лойиҳаси тақдим этилган.

Ушбу ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг 60/251-резолюциясига мувофиқ тайёрланган. Унда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ишига қўшган ҳиссаси ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги кўнгилли мажбуриятлари ҳақида мухтасар сўз юритилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

hq1zshgxgtfzrbtyd3v-xd-rscu2dr08

Ўзбекистонда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни белгиланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари