Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / “Ўзбекистон ҳаво йўллари” навбатдаги Dreamlinerʼни қабул қилди
Место рекламы

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” навбатдаги Dreamlinerʼни қабул қилди

13 апрель куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” навбатдаги Boeing 787-8 Dreamliner йўловчи авиалайнерини қабул қилиб олди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Бу ҳақда Миллий авиакомпания томонидан ОАВ ходимлари учун янги ҳаво лайнери билан танишув тадбирида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар берди.

Мазкур авиалайнер аввалгилари каби рақобатбардошлик ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида МАК авиапаркини замонавий авиация техникалари билан янгилаш ва кенгайтириш мақсадидаги инвестицион лойиҳа доирасида харид қилинди.

Аввалги учта Boeing 787-8 Dreamliner каби ишлаб чиқарувчи заводидан келтирилган мазкур самолёт ўзидан аввалги авлод лайнерларидан кўра бир қанча қулайликларга эга. Унга, жумладан, ёнилғи сарфлаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага карбонат ангидрид газининг ажралиб чиқишини камайтириш имконини берувчи двигателлар ўрнатилган.

Авиалайнер жами 246, хусусан, бизнес классда – 24 нафар ва эконом классда – 222 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган.

Янги лайнерда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида айрим янгиликларга қўл урилганини кўриш мумкин. Жумладан, шинам самолёт саҳни, қулай ўриндиқлар, янги пол қопламалари, ёритиш ва пол изоляцияси, ўриндиқларда ҳар бир йўловчи учун HD сенсор мониторлар ўрнатилган.

Ҳаво лайнери Миллий авиакомпания фойдаланаётган бошқа учта Dreamlinerʼдан интернетга кириш ускуналари мавжудлиги билан фарқ қилади. Бу авиакомпаниянинг “Бортда интернет” хизматидан фойдаланиш мумкин бўлган учинчи лайнеридир.

Маълумот учун, Ўзбекистон Boeing 787-8 Dreamlenerнинг Марказий Осиёдаги биринчи буюртмачиси ҳисобланади. Миллий авиакомпания томонидан уларнинг тижорий эксплуатацияси 2016 йилда бошланган.

Миллий авиакомпания томонидан 2020 йилга қадар мазкур русумдаги яна олтита самолёт келтирилади ва МДҲда бундай лайнерларнинг етакчи фойдаланувчисига айланади, дея хабар қилди Kun.uz мухбири авиакомпания ходимига асосланиб.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

04

Хитой нимани истаяпти? «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидан умидлар ва хавотирлар (иккинчи мақола)

Нагоя иқтисодиёт университети (Япония), Бизнес ҳуқуқи факультети профессори, «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси Алишер Умирдинов …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари