Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон армиясида илк бор “TECHNO DISCOVERY—2019” фестивали ўтказилди
Место рекламы

Ўзбекистон армиясида илк бор “TECHNO DISCOVERY—2019” фестивали ўтказилди

25—26 май кунлари Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” полигонида «Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди» шиори остида “TECHNO DISCOVERY—2019” фестивали бўлиб ўтди.

Мудофаа қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида Ўзбекистон армиясида биринчи бор ўтказилган фестивалда уч юздан ортиқ ҳарбий хизматчи ўзининг янгича ёндашувлари асосида яратган ихтиролари, мавжуд техникаларга киритган ўзгартириш ва қўшимчалари билан иштирок этди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фестивалда жумладан, бошқарувни ташкиллаштириш мақсадида қўмондонлик ва тезкор штаб ишини амалга ошириш учун мўлжалланган ўзгарувчан ҳажмга эга мобил қўмондонлик-штаб пункти кўпчиликнинг эътиборини тортди. Ушбу штаб пункти махсус тадбирлар ўтказилувчи жойларда вужудга келаётган вазиятлар ҳақида маълумотлар йиғиш ва уларни қайта ишлаш вазифасини бажаради.


Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

“КамАЗ” юк машинасининг базасига ўрнатилган мазкур пунктни яратишга 400 миллион сўмга яқин маблағ сарфланган бўлиб, бир ёки икки киши уни тўлиқ иш жараёнига тайёрлашига 10 дақиқа сарфлайди.

Фестивалнинг яна бир эътиборли лойиҳаларидан бири — десантчининг ўқув-машғулот комплекси. Мазкур комплекс шахсий таркибни парашютдан сакрашга мукаммал ва ортиқча харажатларсиз тайёрлашга мўлжлланган. Унинг ёрдамида десантчининг учиш аппаратидан сакрашидан бошлаб бажарадиган барча амалий ҳаракатларини ернинг ўзида тўлиқ синаб кўриш мумкин.

Фестивал доирасида намойиш этилган автоматни масофадан туриб бошқариш қурилмаси жанговар вазиятлар юзага келганда душманни аниқлаш ва уни масофадан туриб, ҳарбий хизматчилар ҳаётини хавф остига қўймай йўқ қилиш имконини беради.

«Фестивал кўргазмаси учун фақат намуна сифатида тайёрланган масофадан туриб бошқариш қурилмаси устида ҳали ишланмоқда. Келгусида унинг янада такомиллашган турини яратиш режа қилинмоқда», дейди инноваторлардан бири.

“TECHNO DISCOVERY—2019” тадбири доирасида харбий хизматчилар томонидан бир қанча кўргазмали машқ жараёнлари бажарилди. Хусусан, мураккаб йўллардан қисқа вақт ичида тўсиқларни бартараф этиш орқали харбий техника воситаларига йўл очиш, кўприк қуриш, танкларга душман томонидан оловли хужум бўлганда уни ўчириш, тўсиқли йўлларда харбий автомашиналарни қисмларга бўлган ҳолда олиб ўтиш каби кўргазмали машқ жараёнлари меҳмонларда катта таассурот уйғотди.


Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фестивал якунида Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолларига «Намунали хизмати учун» кўкрак нишонлари, рационализаторлик ишлари юқори ўринларни эгаллаган хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвон ва эсдалик совғаларини топширди.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, фестивал доирасида бир гуруҳ ҳарбий округ ҳамда ҳарбий қисм қўмондонликлари янги автобуслар билан ҳам тақдирланди.


Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари полигонда ташкил этилган китоб ярмаркаси, совринли викторина ўйинлари ҳамда маданий тадбирлар фестивалга келган аҳолининг мароқли дам олишини таъминлади

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

tcef4jj6ruhfwze3yve5ul6frhm5ehsm

Бош прокуратура «Андижонча спектакл» ташкилотчиларини жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Андижон шаҳрида бир неча аёлларни бепул коттеж олганлиги тўғрисида интервью беришга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари