Главные новости
Главная / Жаҳон / Ўзбекистон 5та давлат фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режим жорий этмоқда
Место рекламы

Ўзбекистон 5та давлат фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режим жорий этмоқда

Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Уммон ва Хитой (Ҳонгконг ва Макао ҳам) фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида 10 кун визасиз бўлишига рухсат берилмоқда.

Фото: Shutterstock

Президентнинг зиёрат ва ички туризмга оид 9 февраль кунги фармони билан, бу тартиб 2021 йил 1 мартдан кучга киради.

2019 йил 12 сентябрдаги «Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида»ги президент фармони 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2018 йилнинг февралида 7 мамлакат – Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартибни жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Бу рўйхатга март ойида Тожикистон, октябрда Франция, 15 январдан эса Германия қўшилганди, 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб эса яна 45 давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

yo5fmzqpkvqp8y-fv5ohyvbh1xxobqo8

Президент сайловларни октябрга кўчириш ҳақидаги қонунни имзолади

Президент Конституцияга сайловлар санаси билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу йил 24 октябрда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари