Главные новости
Главная / Жамият / Зарафшон шаҳри «сариқ» тоифадан «қизил»га ўтказилди
Место рекламы

Зарафшон шаҳри «сариқ» тоифадан «қизил»га ўтказилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, бугунгача «сариқ» тоифада бўлиб келаётган Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри «қизил» тоифага ўтказилди.

Бунга 2020 йилнинг 9 ва 11 май кунлари Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани сабаб бўлган. Шу сабабли Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ, Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмаган ҳолда «сариқ» тоифада бўлган Зарафшон шаҳрини «қизил» тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Энди коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, «қизил» тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳудудлар сўнгги икки ҳафтадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилмоқда. Хусусан, 14 кун ичида коронавирусга чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар «қизил», коронавирусга чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ касалликдан даволанаётганлар бўлган ҳудудлар «сариқ», 14 кун ичида коронавирусга чалинганлар аниқланмаган ва беморларнинг бари даволаниб бўлган ҳудудлар «яшил» тоифага киритилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

alhyvgp9pgb2alzpw3iz3o0hbqx7jnsl

Ошхоналар, буюм бозорлари ва жамоат транспортига рухсат йўқ. Амалда қоладиган карантин талаблари рўйхати

Ўзбекистонда карантин даврида ижтимоий масофа сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари