Главная / Маданият / Закот, фитр садақа ва фидянинг бу йилги миқдори
Место рекламы

Закот, фитр садақа ва фидянинг бу йилги миқдори

zakotЎзбекистон мусулмонлари идораси

Уламолар кенгашининг 2014 йилги

Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича

ҚАРОРИ

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2014 йил (ҳижрий 1435 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр тиллонинг бугунги кундаги

бозордаги ўртача нархи 80.000 (саксон минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр тилло ҳисобидан закот нисоби 6.800.000 (Олти миллион саккиз юз минг) сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 170.000 ( бир юз етмиш минг) сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқуллансин!

2. Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг буғдой нархидан келиб чиқкан ҳолда белгилансин! (Масалан Тошкент шаҳар бозорида 1 кг буғдойнинг нархи ўртача 1000 сўм бўлса, демак, 2 кг буғдой нархи 2000 сўм бўлади)

3. Бу йилги Фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12.000 (ўн икки минг) сўм деб белгилансин!

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Anvar

Check Also

xsacrvxleirwikmf_nkoqu4uzjjhft8s

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ: пойтахтда бир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда

Бугун қайси бир ҳудудда бўлманг, барча қулайликларга эга, замонавий уй-жой мажмуалари, шаҳарчалар бунёд этилаётганининг гувоҳи …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари