Главная / Маданият / Закариё алайҳиссаломнинг дуо қилиш одоблари

Закариё алайҳиссаломнинг дуо қилиш одоблари

duo-odob— Аллоҳ таоло айтади «У роббига махфий дуо қилган чоғини эсла» (Марям сураси, 3- оят).

Закариё алайҳиссалом дуоларини сир тутдилар, дуо қилишда шундай бўлмоғи лозимдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 55- оят).

— Хожалари (мавлолари) ва Холиқларига (яратувчиларига) ўзларининг заифликлари ва мутеликларини изҳор қилдилар. «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди» (Марям сураси, 4- оят).

— Аллоҳ таолога олдин қилган яхшиликларини восита қилиб, илтижо қилдилар: «Эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман» (Марям сураси, 4-оят).

Яъни эй Роббим, албатта, сен саховатли ва олийжаноб Зотдирсан. Мени маҳрум қилишлик ва қуруқ қайтаришлик билан бадбахтлардан қилмадинг, Сендан сўраган барча нарсаларимдан бердинг (дедилар).

— Саволларининг сабабини аниқ-равшан баён қилдилар: «Ва, албатта, мен ортимдаги қариндошлардан қўрқдим» (Марям сураси, 5-оят). Яъни қариндошларим ва ота уруғим мендан сўнг динга амал қилмасликларидан қўрқдим. Бас, эй Роббим, зурриётимдан илмимни ва набийлигимни мерос қилиб оладиган, қавмимда адолат ва яхшиликни ушлаб турадиган ва буйруғингни бажариб, амрингга риоя қиладиган бир валийни (ортда қолувчи) хоҳладим.

—  Аёлларининг ҳолини ҳам баён қилдилар: «Аёлим туғмас эди» (Марям сураси, 5- оят), яъни у туғмас бўлса ҳам, Сенинг роҳатингдан ҳеч қачон ноумид бўлмайман (дедилар).

— Ўғилни у билан мақтаниш, фахрланиш ва инсонлардан устун бўлиш учун эмас, балки «У менга ва Яъқуб оиласига меросхўр бўлсин, эй Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил», деб сўрадилар (Марям сураси, 6- оят).

   Закариёнинг дуолари қабул бўлди ва сўраганларидан ҳам афзал ва яхшироқ, сўраганларидан ҳам кўпроқ қилиб берилди. Аллоҳ таоло айтади: «Эй Закариё, Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнинг хушхабарини берамиз. Бундан олдин унга исмдош қилган эмасмиз» (Марям сураси, 7-оят).

«Ва унга гўдаклигидаёқ ҳукм бердик» (Марям сураси, 12-оят). «Унга меҳрибонлик ва поклик (бердик). Ҳамда у тақводор эди. У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр-ситам қилгувчи ва исёнчи эмас эди. Унга туғилган кунида ҳам, ўладиган кунида ҳам, қайтариладиган кунида ҳам, саломлар бўлсин» (Марям сураси, 13, 14, 15 — оятлар).

   Аллоҳнинг неъмати ва фазли ана шундай. Аллоҳ таоло айтади: «Агар бандаларим сендан мени сўрасалар, мен, албатта, яқинман. Дуо қилувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат (қабул) қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).

Check Also

bezymyannyj-3-680x378

«Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироқлар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги қойилмақом 10 трюк

Апрель ойининг охирида Campus Univers Cascadees каскадёрлар мактаби талабалари #CUCchallenge номли челленжни бошлаб берди. Уларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари