Главная / Жамият / Йилнинг энг яхши адлия ходими 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди
Место рекламы

Йилнинг энг яхши адлия ходими 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди

Адлия вазирлиги томонидан «Йилнинг энг яхши адлия ходими» ҳамда «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» кўрик-танлови ташкил этилди. Бухоро давлат университетида ўтказилган мазкур кўрик-танловда барча вилоятлардан ўз ҳудудида энг яхши, деб сараланган бўлимлар ва адлия ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Адлия бошқармасига таяниб, журналист Лайло Ҳайитова маълум қилди.

Фото: Бухоро вилояти Адлия бошқармаси
Фото: Бухоро вилояти Адлия бошқармаси

«Танлов шартларига кўра, иштирокчилар ўз фаолиятлари тўғрисида батафсил маълумотларни соҳага тегишли слайдлар орқали ва нутқ маданияти орқали кўрсатиб беришди. Бундан ташқари, ҳуқуқий билимларини тест орқали синовдан ўтказишди. Ҳуқуқий муаммоларга адлия ходими томонидан тақдим этилган таклифлар баҳоланди. Шунингдек, иштирокчиларнинг Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 230 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ва лойиҳалар борасидаги билимлари аниқланди. Бу каби кўрик-танловлар ходимларнинг ишга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиради», — деди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Раҳматов.

«Йилнинг энг яхши адлия ходими» кўрик-танловида биринчи ўринни Наманган вилояти Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Сардорбек Азизов эгаллаб, 15 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Иккинчи ўринни эгаллаган хоразмлик иштирокчи Раҳмон Саттаров 10 миллион, учинчи ўринни қўлга киритган сурхондарёлик Сайқалбек Аллаёров 7,5 миллион сўм билан тақдирланди.

Фото: Бухоро вилояти Адлия бошқармаси
Фото: Бухоро вилояти Адлия бошқармаси

Худди шунингдек, «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» кўрик-танловида биринчи ўринга Бухоро вилояти Ғиждувон тумани адлия бўлими сазовор бўлиб, 15 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлди. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани адлия бўлими 10 миллион, учинчи ўринни эгаллаган Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани адлия бўлими 7,5 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

dorilar

Дорилар руйхати

А Абакавир Абакавир/Ламивудин/Зидовудин Абилифай Абитаксел Аванафил Авандия Авастин Авелокс Авестатин Аген Агомелатин Агриппал S1 Адалат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари