Главные новости
Главная / Жаҳон / Япониядаги аттракционларда ташриф буюрувчилардан қичқирмаслик сўралмоқда. Овоз чиқармаганларга чегирма берилади
Место рекламы

Япониядаги аттракционларда ташриф буюрувчилардан қичқирмаслик сўралмоқда. Овоз чиқармаганларга чегирма берилади

Парк меҳмонлари аттракционларда қичқирмасликнинг иложи йўқлигини айтиб шикоят қилишган.

Японияда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантиндан сўнг очилган кўнгилочар боғларга келувчилардан Америка тепаликлари аттракционида қичқирмаслик илтимос қилинмоқда. Аттракционда овоз чиқармай уча олганларга чегирмалар берилмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.

Япония тематик парклар ассоциацияси аттракционларда қичқирмаслик бўйича тавсиянома чиқарди. Аммо бу тавсия ташриф буюрувчиларга ёқмаяпти. Fuji-Q Highland парки ходимларининг сўзларига кўра, парк меҳмонлари аттракционларда қичқирмасликнинг иложи йўқлигини айтиб шикоят қилишган.

17 июлгача ҳар бир ташриф буюрувчи 390 иен эвазига ўзининг аттракциондаги ҳолати акс этган фотосуратга  буюртма бериши мумкин. Агарда фотосуратда у жиддий қиёфада ва ниқобни тўғри таққан бўлса, бу суратни ижтимоий тармоққа махсус хэштег билан жойлаштиради. Бу унга Fuji-Q Highland паркида бир кун давомида бепул ҳордиқ чиқариш учун чипта ютиб олиш имконини тақдим этади.

Fuji-Q Highland паркида 1996 йилдан бери узунлиги икки километрли Америка тепаликлари аттракциони ишлайди. Унинг вагонлари соатига 130 километр тезликда ҳаракатланиб, юқорига чиқади ва 70 метр пастликка шўнғийди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

xamnvhzzul3ppsjbqdw7ztlugamxhnxv

Қозоғистон ССВ барча клиник синовлардан ўтмаган коронавирусга қарши вакцина сотиб олинмаслигини маълум қилди, Тўқаев эса Путинга табрик йўллади

Қозоғистон клиник синовларнинг барча босқичлари якунланмагунча COVID-19’га қарши вакцинани сотиб олмайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари