Главные новости
Главная / Жаҳон / Японияда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди
Место рекламы

Японияда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди

Японияда янги турдаги коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Коронавирус қурбони бўлган 80 ёшли аёлда вирус излари ўлимидан кейин аниқланган. Аввалроқ коронавирусдан ўлим ҳолатлари Ҳонгконгда ва Филиппинда қайд қилинганди.

Фото: Reuters

Япония расмийлари мамлакат ҳудудида Хитойда тарқалган коронавирусдан илк ўлим ҳолати юз берганини тан олишган. Вирусдан 80 ёшли аёл вафот этган. Бу Хитойдан ташқарида коронавирусдан учинчи ўлим ҳисобланади.

Kyodo нашрининг хабар беришича, Токио яқинидаги Канагава префектурасида яшовчи аёл 1 февралда зотилжам ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган. Шифокорлар кекса аёлнинг организмида коронавирус борлигини ўлимидан кейин аниқлашган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида аёл вирусни қандай юқтириб олгани маълум қилинмаган. Шуниси маълумки, аёл охирги вақтда хорижга чиқмаган.

Шунингдек, Вакаяма префектурасида тиббий ходимнинг вирусдан илк касалланиш ҳолати қайд этилган. Коронавирусга 50 ёшли жарроҳ чалинган. Аммо у хитойлик беморларга қарагани ҳақида маълумот йўқ.

Айни вақтда Япония коронавирусга чалинган фуқаролари кўплиги бўйича Хитойдан кейин 2-ўринни эгалламоқда. Касалланганлардан аксарияти – 175 киши Йокогама яқинида каратинга қўйилган Diamond Princess круиз лайнери йўловчиларидир.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

merq7wrbsot-hpx9hgp-p0k33xwexcq_

АҚШ Афғонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга қисқартиради

Вашингтон Афғонистонда барча сиёсий кучлар вакилларини ўз ичига олувчи “инклюзив ҳукумат”ни ташкил этиш бўйича музокаралар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари