Главные новости
Главная / Жамият / Янгидан қурилган Хива вокзалида меҳмонлар учун маълумотлар маркази ташкил қилинди
Место рекламы

Янгидан қурилган Хива вокзалида меҳмонлар учун маълумотлар маркази ташкил қилинди

Сайёҳларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш ва хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Янгидан қуриб фойдаланишга топширилаётган Хива вокзалида ҳам меҳмонлар учун маълумотлар маркази ташкил қилинди.

Эндиликда воҳага ташриф буюрувчи сайёҳлар вокзал ҳудудида туриб ўзлари учун зарур бўлган авиачипталар, темир йўл билетлари нархлари ва уларга буюртма қилиш, меҳмонхоналар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва банд қилиш, ресторан, кафе, барлар ва уларда ташкиллаштирилган хизмат турлари, Хива ва Урганч шаҳарларининг туристик хариталари, такси чақириш хизматлари, мототранспорт воситаларини ижарага олиш, гид экскурсовод хизматларидан фойдаланиш ва вилоятда ўтказиладиган маданий кўнгилочар тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ўзбек, инглиз ва рус тилларида малакали мутахассислардан олишлари мумкин.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда фаолияти қайта тикланган сайтлар ўзгаришларни қандай баҳолайди?

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир томонидан эълон қилинган айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари