Главные новости
Главная / Жаҳон / Қирғизистонда мусулмонлар учун «Umma» номли янги журнал чиқди
Место рекламы

Қирғизистонда мусулмонлар учун «Umma» номли янги журнал чиқди

1500Қирғизистонда мусулмонларлар учун «Umma» номли  журналнинг биринчи нашри чоп этилди. Мамлакатдаги биринчи  Ислом мавзусига оид рус тилидаги бу нашр кварталда бир марта чиқади. Журналдан мақсад –  миллати, ёши ва жинсидан қатъи назар, барча мусулмонларни бир умматга бирлаштиришдир.

Журналда  геосиёсат, маданият, фан, спорт, саломатлик, оила ҳамда фарзанд тарбияси  мавзуларига Ислом назари орқали фикр билдирилади. Дин тарихи, тараққиёти каби билим оширишга доир мақолалардан ташқари, турли давлатлардаги бугунги кун мусулмонларининг  ҳаёт тарзларини ёритиб бориш ҳам режалаштирилган.

 Ўқувчилар Қирғизистондаги мусулмонларнинг спорт, фан, маданият соҳаларида эришаётган ютуқларидан хабар берувчи реал воқеалар билан танишишлари мумкин бўлади. Алоҳида рукн эса  Ислом дини ҳақидаги  ҳар хил афсона ва стереотипларни синдиришга, ёш ўқувчиларнинг дунёқараши ҳамда турли соҳалардаги  билимларини оширишга бағишланади.  

 «Биз журналимиз орқали  Ислом дини фақатгина диний  расм-русумларни бажариш билан чекланиб қолиш эмаслигини кўрсатишдир. Бу дин – кўп қиррали ва бағрикенглилик  диний, ақлий ва маданий қадриятларнинг  ўзаро ҳурмати асосида қурилган  эканини кўрсатиш», – деб таъкидлайди журналнинг бош муҳаррири  Элиана-Марям Саттарова.

 Журналнинг диний муҳаррири Қодир Маликовнинг айтишича, мусулмонлар, миллатидан қатъи назар, бир умматга бирлашишлари, балки бошқа дин конфессияларини ҳам ҳурмат килишлари лозимдир. «Қирғизистондаги Ислом ва православлар динларининг  дўстона муносабатлари бунинг  яққол намунаси бўлиши мумкин», – дейди у.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Anvar

Check Also

Donald Trump

Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти ва “Толибон” билан учрашувни бекор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва “Толибон” ҳаракати етакчилари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари