Главная / Сиёсат / Яна Ақтўбе. Қозоғистонлик ўт ўчирувчилар етти нафар ўзбекистонликни автобусдан қутқариб олишди
Место рекламы

Яна Ақтўбе. Қозоғистонлик ўт ўчирувчилар етти нафар ўзбекистонликни автобусдан қутқариб олишди

Қозоғистоннинг Ақтўбе областида ўт ўчирувчилар «Самара-Чимкент» трассасида бузилиб қолган автобусдан саккиз кишини қутқаришди. Бу ҳақда Zakon.kz Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

ФВҚ маълумотларига кўра, 24 ноябрь куни эрталаб соат 9:00ларда Ақтўбе области Дон Хромтау туманидаги посёлка яқинида, «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 854-километрида «Неоплан» маркали автобус бузилиб қолгани учун тўхтаган.

cadn8ufinc4ioiujsnggypaux2soaa_o

Ҳодиса юз берган жойга Ақтўбе областининг Ўт ўчириш ва ФВҚ авария-қутқарув хизмати икки нафар ходими ҳамда битта техника таркибида куч ҳамда воситалари жўнатилди.

Қайд этилишича, саккиз киши қутқарилди, уларнинг етти нафари Ўзбекистон фуқароси ва бир нафари қозоғистонлик. Барчаси Хромтау туманидаги «Аманат» кафесига олиб кетилган.


Фото: Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 ноябрь куни соат 20:40да Самара-Чимкент йўлида «Vanhol» русумли автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар берилганди. Автобус ҳайдовчиси, Қозоғистон фуқароси С.Болтабоев музламада бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилиб кетган.

Қизилўрда области Ички ишлар департаменти Аральск райони ИИБ маълумот беришича, автобусда 36 киши бўлиб, шундан 34 нафари Ўзбекистон ва икки нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган.

1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зокир Рўзимуратович Аҳроров олган жароҳатлари сабабли Аральск райони шифохонасида вафот этган.

Ўзбекистон фуқаролари О.Абдукаримов, И.Маъмуров, А.Самибоев, Н.Асқаров, Р.Махмаризаев, К.Мамадалиев, Р.Тўрабоев енгил даражада тан жароҳати олган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўзбекистоннинг қолган фуқаролари «Саяхат» меҳмонхонасига жойлаштирилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган Кантекс инвест тўқимачилик корхонаси билан танишди. Бу ҳақда …