Главные новости
Главная / Жамият / Яна 10 киши ис газидан заҳарланди, икки фуқаро вафот этди
Место рекламы

Яна 10 киши ис газидан заҳарланди, икки фуқаро вафот этди

2019 йил 9 ноябрь куни соат 07:30ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзанди ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндоши яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, шунингдек, 2019 йил 10 ноябрь куни соат 13:00ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозини ўчоғига уланган табиий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар.

Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, – дейилади маълумотда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

wvbjoufpm20xlcrdjxr8voash1foqiti-1

Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтди

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби (Высшая школа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари