Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонга келган сайёҳлар хорижий валюта карталарида савдо қилиши мумкин

Ўзбекистонга келган сайёҳлар хорижий валюта карталарида савдо қилиши мумкин

Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар томонидан турли хил совғалар, миллий ҳунармандчилик ва мамлакатда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларни харид қилишда хорижий валюта (Visa, Master Card, Union Pay) карталарида савдо қилиш бўйича зарур шароитларни яратиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

20180326_182110

Uzcard тизимидаги терминалларда халқаро Union Pay карталари қабул қилиниши ташкил этилган бўлиб, МИР, Visa, Master Card карталарини қабул қилиш ишлари жорий йил июнь ойи охирига кадар якунланиши режалаштирилган.

Бугунги кунда республика ҳудуди бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, банк инфратузилмалари, жумладан, туристлар ташриф буюрувчи объектларда хорижий валютадаги пластик карточкаларни қабул қилувчи 2358 терминал ва 151 банкомат ўрнатилди.

Бундан ташқари, тижорат банклари хамда процессинг марказлари томонидан қўшимча равишда миллий ва хорижий валютадаги карталарни қабул қилувчи жами 21880 терминал ва 121 банкоматлар олиб келинди.

Айни пайтда республика бўйича 421 объектда жами 37 валюта айирбошлаш шохобчаси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 66 объектга 81 дона банкомат ва 419 объектга 436 та терминал ўрнатилган.

Check Also

200sum

200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада бўлади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари