Главная / Жамият / Хоразмда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди
Место рекламы

Хоразмда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди

Хоразм вилоятида «Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, логистика ва экспортни ташкил қилиш» мавзуида форум ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Унда соҳага тегишли ташкилот вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят хокимлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентнинг 2017 йил 2 мартда қабул қилинган «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.

– Тадбир давомида мутахассислар билан корхонам фаолияти, ишлаб чиқаришда қадоқлаш, қуритишда қўлланилаётган чет эл технологиялари афзалликлари ҳақида фикр алмашдим. Шу билан бирга, Хоразм шароитида полиз маҳсулотларини қайта ишлашнинг замонавий усуллари бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлдим, – дейди «Хоразм қовуни» корхонаси раҳбари С. Хаджаев.

Форум сўнгида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илғор тажриба ва инновацияларни, замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспортини ташкил қилиш, халқаро молия институтларининг маблағларини самарали ўзлаштириш масалалари қайд этилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

salom

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида

Иқтисодий тараққиёт маркази директори, иқтисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган мақоласида хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлар …