Главные новости
Главная / Маданият / Хоразмда журналист Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди
Место рекламы

Хоразмда журналист Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди

«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Бу ҳақда «Turon 24» маълум қилди.

Фото: «Turon 24»
Фото: «Turon 24»

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, Давлатназар Рўзметовга 25 октябрь куни кечки пайт танишлари қўнғироқ қилиб, Қўшкўпир тумани ҳокими мактаб директорлари, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарлари ва мактабгача таълим муассасалари мудирларини йиғиб пахта терими бўйича селектор йиғилиши ўтказаётгани, ҳукумат таълим ва тиббиёт ходимларини пахта йиғим-теримига жалб этишни тақиқлаганига қарамай, уларни мажбуран пахта теримига жалб этмоқчи бўлаётгани ҳақида айтишади.

— Давлатназар Рўзметов йиғилиш ўтказилаётган туман ҳокимлиги биносига кириб, мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга ола бошлади, — дейди исми ошкор этилишини истамаган манба. — Буни кўрган Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимов унинг кимлигини сўради. Журналист бунга жавобан: «Мажлис очиқми ёки ёпиқми? Очиқ бўлса ўтираман, ёпиқ бўлса чиқиб кетаман», деб жавоб берди. Шундан сўнг ҳоким «Йиғилиш тамом» деб ҳаммага рухсат бериб юборди.

Д.Рўзметов туман ички ишлар бўлимига олиб борилиб, жамоат тартибини бузганлик, майда безориликда айбланади ва вилоят марказидаги ҳушёрхонада бир кун сақланади. Эртаси куни эрталаб эса қўйиб юборилган.

29 октябрь куни Қўшкўпир туман маъмурий ишлар суди унга нисбатан очилган ишни кўриб чиқиб, 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

«Turon 24» воқеа юзасидан изоҳ сўраб, Хоразм вилоятидаги мутасадди идораларга мурожаат қилди. Айни пайтда вилоят прокуратурасининг ҳолат юзасидан расмий ахборот тақдим этилиши кутилмоқда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

frank-medic1-680x320-1

Простата аденомасини операциясиз даволаш

Простата аденомасини операциясиз даволаш Простата касаллиги ҳақида бир қанча чўпчаклар мавжуд. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб …