Главные новости
Главная / Сиёсат / ХМТ раҳбари Гай Райдер: Ўзбекистон билан мажбурий меҳнатга чек қўйиш бўйича ҳамкорлик қилиб келяпмиз
Место рекламы

ХМТ раҳбари Гай Райдер: Ўзбекистон билан мажбурий меҳнатга чек қўйиш бўйича ҳамкорлик қилиб келяпмиз

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Гай Райдер ташкилоти тарихида илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. У ЎзАга берган интервьюсида Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Ташрифим доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш шарафига муяссар бўлдим. Музокара дўстона ва конструктив руҳда кечди. Унда ҳамкорлигимиз давомида эришилган ютуқлар ва истиқболли режалар юзасидан фикр алмашдик.

Ўзбекистон билан мажбурий меҳнатга чек қўйиш бўйича фаол ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ўзаро англашув ва ишонч асосида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу масалалар бўйича ютуқларга эришяпмиз. Қайд этишни истардимки, бугун Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда меҳнат муносабатларида амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлайди.

Сафар доирасида «Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этдим. Халқаро меҳнат ташкилоти ташкил этилганининг 100 йиллиги арафасида ўтказилган ушбу нуфузли анжуман келгусидаги фаолиятимиз йўналишларини ва мақсадларини белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Гай Райдер, Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

xk8ak6id92urgefg13y1kvk2hzmro2ix

Хориждаги мигрантларга масофадан ўқиш ва дипломга эга бўлиш таклиф этилиши мумкин

Кўплаб мактаб ўқувчилари олдида ўқув мавсуми якунланиб бориши билан эндиликда олий таълим муассасасини танлаш ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари