Главные новости
Главная / Технологиялар / Хитойда Chevrolet Tracker кроссовери йириклашди ва 1 литрлик турбомоторга эга бўлди
Место рекламы

Хитойда Chevrolet Tracker кроссовери йириклашди ва 1 литрлик турбомоторга эга бўлди

Chevrolet Tracker янги кроссоверининг расмий тақдимоти жорий йилнинг март ойида Хитойда бўлиб ўтади. Марка ҳозирча моделнинг фақат битта тизерини эълон қилди бироқ унинг ташқи қиёфаси аллақачон сир эмас: мамлакат саноат вазирлиги базасида кроссовернинг суратлари пайдо бўлди. Бундан ташқари, автомобилнинг баъзи тавсифлари ошкор бўлди, деб ёзади «Kolesa.ru».

Фото: «Kolesa.ru»
Фото: «Kolesa.ru»

Хитойда янги авлод кроссовери айнан Tracker номи билан сотилади, ундан аввалги модель Trax номи билан таниш эди. Дизайн Chevrolet’нинг бошқа охирги моделлари — масалан, Monza седани ёки иккинчи авлод Оrlando компактвэни услубида ишланган. Кроссовернинг узунлиги 15 миллиметрга — 4 270 миллиметргача узайган, ғилдирак базаси энди 2 570 миллиметрга тенг (аввалгисидан 15 миллиметрга катта).

Фото: «Kolesa.ru»
Фото: «Kolesa.ru»
Фото: «Kolesa.ru»
Фото: «Kolesa.ru»

Ўзбекистонда ўтган йил охирига келиб Tracker’ни йиғиш йўлга қўйилган эди. Мамлакатда чиқарилаётган Chevrolet’нинг моделлари (эски Aveo, Spark, Cobalt ва Lacetti) Россияга Ravon бренди остида етказиб берилган. Tracker ҳам Ravon’га айланиб, Россияга етказилиши кутилган эди, бироқ 2018 йилнинг ўртасига келиб ушбу марканинг Россияда сотилиши тўхтатилди. Расмий сабаб — бренд бизнес-моделининг жиддий ўзгариши ва нархларни қайта кўриб чиқиш зарурати. Яқин вақт ичида Ravon’ни Россияда сотиш яна йўлга қўйилиши тахмин қилинмоқда (жуда оширилган нархлар билан), бироқ Tracker ҳозирча экспорт қилинмайди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Depositphotos

Жоржия институтида робот дарс берганини ярим йил ҳеч ким сезмаган

Ўқитувчи Жилл Уотсон беш ой мобайнида Жоржия Технологик инсттутда дастурлаш дизайни бўйича талабаларга ёрдам берди. …