Главные новости
Главная / Жаҳон / Хитой элчиси фарғоналик журналистлар билан учрашди
Место рекламы

Хитой элчиси фарғоналик журналистлар билан учрашди

Хитойнинг Ўзбекистондаги Цзян Янь хоним Фарғонага сафари давомида Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимида ҳам бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га бўлим мутахассиси Умида Мирзаматова маълум қилди.

Фото: Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими
Фото: Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими билан Хитой журналистлар ассосацияси орасида яқин муносабатлар ўрнатилган бўлиб, сўнгги 3 йилда 28 нафар фарғоналик журналист ўзаро тажриба алмашиш учун Хитойга борди, 31 нафар хитойлик журналист эса Фарғонага келди.

Натижада Хитой ОАВларида Фарғона вилояти мисолида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида 2 та кўрсатув, 12 та мақола эълон қилинди. Фарғона ОАВларида вилоят журналистларининг Хитой ҳақидаги 50 дан зиёд таҳлилий мақолалари чоп этилиб, 2 та кўрсатув намойиш этилди.

Фото: Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими
Фото: Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов музокаралар давомида Шандун, Шанси провинциялари, Хитой Марказий телевидениесининг ССTV-4 канали, Циндао телевидениеси журналистлари билан ижодий уюшма Фарғона вилоят бўлими ҳамкорлигининг амалий натижаларини маъқуллади.

Келгусида Фарғона вилояти ва Шанси провинциясига ҳар икки мамлакат журналистларининг медиатурини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди. «Доно» нашриётининг «Сиз Хитойни биласизми?» мавзусидаги мегатанлови ва Хитой тилида болалар учун «Билимдон» журнали чоп этиш лойиҳаси ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

photo_2018-10-30_19-55-01-680x453
Фото: Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Муҳаммаджон Обидов Хитой элчисига ташриф учун миннатдорлик билдириб, уюшма вилоят бўлими бундан буён ҳам Ўзбекистон—Хитой муносабатларини янада мустахкамлашга муносиб ҳисса қўшиши, ҳамкорлик эса изчил давом этишига ишонтирди.

Учрашув чоғида сўзга чиққан фарғоналик журналистлар икки мамлакат ОАВлари ўртасида бевосита ижодий алоқалар ўрнатиш, узоқ муддатга журналистлар алмашиш, биргаликда матбуотнинг мухим масалалари юзасидан халқаро конференциялар ташкил этиш каби таклифларни билдирди.

Фото: Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими
Фото: Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: «РИА Новости»

Ўрмон ёнғинлари Калифорниянинг Парадайс шаҳрини буткул йўқ қилди

АҚШнинг Калифорния штати шимолида кузатилаётган ўрмон ёнғинлари Парадайс шаҳрини буткул йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА …