Главная / Жамият / Вячеслав Пак Ўзбекистон молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

Вячеслав Пак Ўзбекистон молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

pakЎзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари Вячеслав Пак молия вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, Ўзбекистон Президентининг 23 февралдаги қарори билан Ёрқин Турсунов молия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Вячеслав Пак тайинланган.

Ёрқин Турсунов «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» вазир ўринбосари лавозимидан озод этилган, бироқ айнан қаерга ишга ўтганига аниқлик киритилмаган.

Адлия маслаҳатчиси Вячеслав Пак эса сўнгги йилларда Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ишлаб келаётган эди. У 2016 йили Мустақиллик байрами арафасида «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шаҳар ҳаётига қарши соғлом ҳаётнинг 3 та асосий омили

Биз ҳаммамиз биламиз ва кўрамиз: шаҳар ҳаёти одамларга салбий таъсир кўрсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари