Главные новости
Главная / Сиёсат / Владимир Путин: Ислом Каримов менга «сен» деб мурожаат қилар эди
Место рекламы

Владимир Путин: Ислом Каримов менга «сен» деб мурожаат қилар эди

Ислом Каримов фонди Россия Федерацияси Президенти, Владимир Путиннинг Ўзбекистон Биринчи Президенти ҳақидаги хотираларини эълон қилди.

a27e011c04a30c54e3f87-680x600
Фото: Каримов фонди

Ислом Абдуғаниевич буюк давлат арбоби, ўз мамлакатининг ҳақиқий етакчиси эди. Замонавий ўзбек давлатчилиги тарихининг муҳим босқичлари айнан унинг номи билан боғлиқдир. Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақада кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган тинчликпарвар сиёсат олиб борди.

Ислом Каримов Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланишига улкан ҳисса қўшди. Унинг хизматлари кўламини фақат вақт ўтгачгина тўлиқ англаш мумкин, деб ўйлайман. Ўзбекистоннинг янги тарихида рўй берган воқеаларни турлича баҳолаш мумкин. Энг асосийси, давлат раҳбари мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни сақлаб қолди. Кўп йиллик қадрдонлигимиз ва ҳамкорликдаги фаолиятимиз мобайнида, айниқса, сўнгги йилларда Ислом Абдуғаниевич билан ўртамизда илиқ муносабат шаклланди. У менга хайрихоҳ муносабатда эди. Ёши мендан каттароқ бўлгани боис Ислом Абдуғаниевич каминага исмимни айтиб, «сен» деб мурожаат қилар эди. Бундан эса инсоний бир самимият ва яқинликни ҳис этар эдим.

Россия президенти Владимир Путин

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

soliq-kumitasi

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси аттестация ва махсус «қора рўйхат» ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда солиқ хизмати ходимларининг айримларини ишдан олиш юзасидан махсус “қора рўйхат” тузилганлиги учун аттестация …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари