Главные новости
Главная / Жаҳон / Владимир областида 19 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ айбдорларига суд ҳукми ўқилди
Место рекламы

Владимир областида 19 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ айбдорларига суд ҳукми ўқилди

Владимир областининг Петушинск район суди хорижлик икки фуқаронинг ҳар бирини беш ярим йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, деб хабар берди Россия бош прокуратураси.

A handout picture released by Vladimir region branch of the Russian Interior Ministry shows the site of a collision, after a train slammed into a passenger bus that had broken down on a level crossing, near the city of Vladimir, some 110 kilometres (70 miles) east of the Russian capital, on October 6, 2017. / AFP PHOTO / Russian Interior Ministry / HO / RESTRICTED TO EDITORIAL USE - MANDATORY CREDIT "AFP PHOTO / Russian Interior Ministry / HO" - NO MARKETING NO ADVERTISING CAMPAIGNS - DISTRIBUTED AS A SERVICE TO CLIENTS

Хабарда айтилишича, улар жазони умумий режимдаги колонияда ўташади.

Маълум қилинишича, хорижлик икки фуқаро хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автобусда Россиядан Қозоғистонга йўловчиларни ноқонуний олиб боришни ташкил этишган ва амалга оширишган. Судланувчилар айбларига иқрор бўлмади ва қилмишларидан афсусланмади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни Россиянинг Владимир областида автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида автобусда бўлган 56 нафар ўзбекистонликдан 19 нафари ҳалок бўлганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

oeajqguemgcm2nj2z-lrhnyy_i8q43yj

Америкалик миллиардер одам савдоси айблови билан ҳибсга олинди

Нью-Йорк ҳуқуқ-тартибот идоралари 6 июль куни америкалик молиячи, миллиардер Жеффри Эпштейнни жинсий эксплуатация мақсадида одам …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари