Главная / Спорт / Видео: Шаҳрам Ғиёсов собиқ жаҳон чемпионини биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, камарини ҳимоя қилди
Место рекламы

Видео: Шаҳрам Ғиёсов собиқ жаҳон чемпионини биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, камарини ҳимоя қилди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

25 августга ўтар кечаси Мексиканинг Эрмосильо шаҳридаги «Центро де Усос Мультиплес» аренасида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ғиёсов колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересга (33-4-2, 21 КО) қарши рингга кўтарилди ва WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

sddi35dboemyvp49q_xefqblz5awvhre

10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунига етди. Биринчи раунднинг 30 сонияси ўтиб улгурмасидан ўзбекистонлик боксчи чап қўлда кросс зарбасини йўллаб, рақибини полга қулатди. 35 ёшли боксчи боксчи рефери саноғи якунланига қадар ўрнидан тура олмади ва 41 сонияда нокаут қайд этилди.

DAZN USA

@DAZN_USA

Con 41 segundos en el primer round, Giyasov nos dejó sin palabras 😮

Embedded video

29 people are talking about this

Ушбу ғалаба Шаҳрамнинг профессионал боксдаги 9-ғалабаси бўлди. У бу жанглардан 7тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.

Маълумот учун, 10 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келаётган Перес енгил (-61,2 кг) вазн тоифасининг WBA йўналишида 2014-15 йилларда уч марта вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган. 

Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг апрелида АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги (Калифорния) америкалик Эммануэль Тэйлорни (20-6, 14 КО) 10 раундлик жанг якунида ҳакамлар қарори билан мағлуб этиб, илк чемпионлик камарини қўлга киритганди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

u_2msq1nj4n4ikdtoibpbjou9hxanwbi

Иорданияда аёл футболчилар ўйин вақтида ҳижоби ечилиб кетган рақиб футболчини тўсиб олишди (видео)

Иорданиянинг аёллар ўртасидаги футбол лигасининг “Шабаб ал-Ордон” ва “Амман” жамоалари ўртасида 2018 йилда ўтган учрашув …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари