Главная / Маданият / Видео: Қамашида фуқаро ИИБ ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юбормоқчи бўлди
Место рекламы

Видео: Қамашида фуқаро ИИБ ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юбормоқчи бўлди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва бир гуруҳ фуқаролар ўртасидаги жанжал воқеаси тасвирланган видео тарқалди. Мазкур воқеа Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Тўқбой қишлоғида содир бўлган. Ҳолатга муносабат билдирган Қамаши туман ҳокимлиги видеодаги воқеа шу йилнинг 19 февраль куни содир бўлганини маълум қилди.

Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Темирпўлат Тиллаев «Дарё»га маълум қилишича, ИИБ ходимига бензин сепиб, ёқишга уринган қамашиликлар воқеасга алоқадор фуқаролар иши судда 16 марта кўриб чиқилган ва якуний хулоса берилган.

Маълум бўлишича, бир муддат аввал Тўқбой МФЙ Тўқбой қишлоғида яшовчи фуқаро Мадина Поёнова туман ҳокимлигига тадбиркорлик қилиш мақсадида мурожаат қилган. Ҳокимнинг 2019 йил 12 июльдаги қарорига асосан унга Тўқбой қишлоғидаги 13-мактаб ёнидан ўтувчи йўл ёқасидан енгил типдаги китоб дўкони қуриш учун 60 метр/кв ер ажратилган. Лекин фуқаро ўзбошимчалик билан қонуний берилган ер майдонидан ташқари 120 метр/кв ерни ҳам ўзлаштириб, бетон пойдевор қурган.

Ноқонуний қурилган пойдевор мактабнинг олд томонини тўсиб қўйиб, таълим даргоҳининг ташқи кўринишига салбий таъсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам туман ҳокимлиги қурилиш бўлими ходимлари томонидан ушбу қонунбузарлик ўз вақтида аниқланиб, фуқарога уч марта ёзма ва бир неча бор оғзаки огоҳлантириш берилган. Лекин улар қонунга амал қилмасдан ўзларининг ноқонуний фаолиятини давом эттирган.

Шундан сўнг, жорий йил 19 февраль куни ўзбошимчалик билан қурилган пойдевор бузиб олинган. Енгил типдаги китоб дўкони учун берилган 60 метр/кв ер майдони ўз жойида қолган.

Бузиш жараёнида Мадина Поёнова, унинг акаси Арслон Поёнов ва Ш.Тўраевлар туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимларига кескин қаршилик кўрсатиб, пойдеворни бузаётган трактор олдини тўсган. Шу пайт Арслон Поёнов синглисининг қўлидаги 5 литрлик конденцат ёқилғисини туман ИИБ ходими Б.Авлаевга сепиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Айни кунларда Арслон Поёнов ва фуқаролар Мадина Поёнова, Ш.Тўраевларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича туман ички ишлар бўлимининг ҳудуд профилактика нозири томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, туман маъмурий судига тақдим этилган.

Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

gi0kfgnli0b2_hh6ovx2swri4k0bl98d

Нуриддин Холиқназаров: Бугун яқин инсонларга силаи раҳм қилиш – уларнинг олдига бормаслик

«Илгари байрамларда силаи раҳм қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари