Главные новости
Главная / Жаҳон / Вертолёт Нью-Йорк марказидаги осмонўпар бинога урилди
Место рекламы

Вертолёт Нью-Йорк марказидаги осмонўпар бинога урилди

Вертолёт Нью-Йорк марказида жойлашган 54 қаватли бинога урилди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.

Воқеа оқибатида учувчи ҳалок бўлган. CNN телеканалининг хабар қилишича, махсус хизматлар бино ичидаги одамларни эвакуация қилган. Ўт ўчирувчилар юзага келган ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган.

Воқеа Манхэттендаги 7-авенюда содир бўлган. Шошилинч хизматлар ходимлари воқеа содир бўлган жойни ўраб олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гап вертолётнинг ёмғир сабабли кўриш даражаси паст бўлган шароитда Manhattan Motown Building биноси томида жойлашган майдончага муваффақиятсиз қўниши ҳақида бормоқда.

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо полиция ушбу воқеада теракт аломатларини кўрмаганини маълум қилган.

Куомонинг айтишича, шаҳар аҳолиси ушбу ҳодисани хавотир билан қабул қилган, чунки у 11 сентябрдаги фожиани эслатиб юборган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

Donald Trump

Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти ва “Толибон” билан учрашувни бекор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва “Толибон” ҳаракати етакчилари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари