Главные новости
Главная / Сиёсат / Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш таклиф этилмоқда
Место рекламы

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш таклиф этилмоқда

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасидаВазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳада:

Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини бош вазир тақдимига биноан Олий Мажлис томонидан лавозимга тасдиқлаш;

номзоднинг соҳани ривожлантириш бўйича яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури билан депутатлар ва сенаторлар олдида чиқиш қилиши тартибини жорий этиш;

ҳукумат аъзосининг ўз ҳаракат дастури ижросини амалга оширишига доир масалалар юзасидан ахборотини Олий Мажлис, унинг қўмиталарида мунтазам эшитиб бориш;

вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

ixp8mu0xakvrc5hv2dbq4_9ldo8hpmmm

Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон президенти қарори билан Махмуд Шуҳратович Истамов Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда …